Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги администратори Саманта Пауер бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги 5-сон мактабига ташриф буюрди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ташриф давомида Саманта Пауер инглиз тили дарсида қатнашиб, янги методикалар ҳамда USAID кўмагида яратилган янги авлод инглиз тили дарсликларидан ўқувчиларнинг олган тассуротлари билан танишди.
Шунингдек ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларнинг қизиқишлари ва келажакда ўзлаштирмоқчи бўлган касблари ҳақида суҳбатлашди.
Ташриф якунида Саманта Пауер келгусида ҳам USAID томонидан Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари ҳар томонлама қўлаб-қувватланишини билдирди.