АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги администратори ўзбекистонлик ўқувчилар билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги администратори Саманта Пауер бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги 5-сон мактабига ташриф буюрди.  Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги  хабар берди.

Ташриф давомида Саманта Пауер инглиз тили дарсида қатнашиб, янги методикалар ҳамда USAID кўмагида яратилган янги авлод инглиз тили дарсликларидан ўқувчиларнинг олган тассуротлари билан танишди.

Шунингдек ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларнинг қизиқишлари ва келажакда ўзлаштирмоқчи бўлган касблари ҳақида суҳбатлашди.  

Ташриф якунида Саманта Пауер келгусида ҳам USAID томонидан Ўзбекистонда таълим ислоҳотлари ҳар томонлама қўлаб-қувватланишини билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди Теҳронда ўтказилди

17 август куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон...

Больше похожих статей