3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Қозоғистонда давлат хизматчиларининг қозоқ тилини билиши шарт қилиб белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон ҳукумати 2023-2029 йилларда давлат тилини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади, унга кўра қозоқ тили давлат хизматининг асосий иш тилига айланади. Ҳужжат матни ҳукумат сайтида эълон қилинди, унга республика бош вазири Алихон Смоилов имзо чекди.

“Концепцияни амалга ошириш жараёнида давлат хизматчиларини қозоқ тилини билиш мажбуриятини юкловчи талаблар ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, давлат тили давлат хизматининг асосий иш тилига айланади”, — дейилади ҳужжат матнида.

Концепцияда КАЗТEСТ тизими бўйича Б2 даражасида қозоқ тилини биладиган давлат хизматчилари улуши 2029 йилда 50 фоизни (2023 йилда бу улуш 35 фоизни ташкил этади) ташкил этиши кераклиги қайд этилган.

Давлат органлари ва миллий компанияларда давлат тилида ҳужжат айланиши улушини 2029 йилда 94 фоизга (2023 йилда — 91 фоиз) ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, Қозоғистон ҳукумати 2029 йилда давлат тилида сўзлашувчи аҳоли улушини 84 фоизга (2023 йилда – 81 фоиз), ўша йилга келиб қозоқ тилидаги теледастурлар улушини 84 фоизга (2023 йилда) етказмоқчи. Республикада ва хорижда ўтказиладиган халқаро тадбирларда қозоқ тилидан фойдаланиш улуши эса 75% гача (2023 йилда — 52%) белгиланмоқда. 

Бунга эришиш учун катталар учун қозоқ, рус ва инглиз тилларида курслар ташкил этиш, болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун давлат тилида ўйинлар кўринишидаги таълим дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг улушини оширишга қаратилган услубий семинарлар ташкил этиш режалаштирилган. 

Қозоғистон Конституциясининг 7-моддасида қозоқ тили давлат тили ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×