6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Молиявий технологиялар бозори: дунё ва биз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда молиявий технологиялар бозорининг ҳолатини таҳлил қилди.

Финтех (молявий технологиялар) — инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатиш: Big Data, сунъий идрок ва машиналарни ўрганиш, роботлаштириш, блокчейн (умумий тармоққа бирлаштирилган кўплаб компьютерларга тақсимланган маълумотларни шифрлаш ва сақлаш), булут технологиялари, биометрика ва бошқалар.

2013 – 2022 йилларда финтех банкларнинг активлари анъанавий банкларнинг активларига қараганда кўпроқ, аниқроғи 105 фоизга ўсган. Анъанавий банкларда эса бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этган.

2023-йилда глобал молиявий технологиялар бозори 165,17 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу 2021-йилдагига нисбатан 57 фоиз (105,41 миллиард доллар) кўп.

Финтех стартапларининг энг катта улуши Америка (44,1 фоиз), Европа, Яқин Шарқ ва Африка (36,7 фоиз, 2018-йилдагига нисбатан энг катта ўсиш – 2,7 марта), Осиё-Тинч океани минтақаси (19,2 фоиз) га га тўғри келади.

2026-йилга борганда финтех саноати 324 миллиард долларгача ўсиши прогноз қилинмоқда. Бунга автоматлаштириш технологияларининг ривожланиши ҳамда онлайн ва иловаларга асосланган хизматларнинг тобора кенгайиб бориши кўмак беради.

Экспертлар Осиё-Тинч океани минтақасида молиявий технологиялар бозорининг юқори ўсиш суръатларини прогноз қилган ҳолда, 2021–2030 йилларда ўртача йиллик ўсиш суръати 22,1 фоизни ташкил қилишини кутмоқда. Натижада, Осиё молиявий технологиялар бозори энг истиқболли бозорга айланиб, АҚШ бозорини ортда қолдиради.

Айни пайтда Ўзбекистон фаол ривожланаётган финтех бозори ҳисобланади.

  1. Бу ерда 3 та банк рақамли асосда фаолият юритмоқда (“TBC Bank” AK, “ANOR BANK” AK, “UZUM BANK” AK).
  2. Мамлакатимизда 3 та тўлов тизими оператори мавжуд (узcард, ҳумоcард, унитедфинтеч).
  3. Тўлов ташкилотлари реестрида 52 та компания рўйхатга олинган
  4. 6 та банк 17 та электрон пул тизимини ишлаб чиқиш ва ишга туширишда қатнашди.
  5. Молиявий соҳада бажарилган ва сотилган инновациялар ҳажми 6 йил ичида икки баробар ошди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×