- Advertisement -
2023 йилнинг 07 октябрь куни Жондор тумани Баҳористон МФЙ Ҳожиканда қишлоғида яшаган фуқаролар 1989 йилда туғилган Р.М ҳамда 1994 йилда туғилган Б.Ш ушбу қишлоқда яшовчи 39 ёшли С.Анинг уйида устачилик фаолияти билан шуғулланаётган пайтида электр токи уриши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz’га хабар берди.
«Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади»,–дейилади хабарда.