Тошкент шаҳрида 28 сентябр тунги вақтларда рўй берган портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.
28 сентябр куни соат 02:43 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Inter Logistics компанияси омборида кучли портлаш содир бўлган. Қурувчилар даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган.
Uzbekistan Airports маълумотига кўра, воқеа пойтахт аэропорти фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Қайд этилишича, «Тошкент» халқаро аэропорти чекловларсиз, одатий режимда ишламоқда.