11.2 C
Узбекистан
Четверг, 13 ноября, 2025

Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззахда Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда. 

“Президентимиз ташаббуси бидан амалга ошаётган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Зомин аҳолиси даромадининг кўпайишига ва ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қилади. Зеро лойиҳа ортидан маҳаллий аҳоли ишлаб, даромад топадиган кўплаб инфратузилмалар, жумладан, умумий овқатланиш, транспорт, сувенирлар, ресторанлар, кафелар ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари ривожлантирилади”, — дея таъкидлади вилоят ҳокими Эргаш Салиев.

“Трес 001” қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилган Зомин аеропорти 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган. Объектда жами 200 дан зиёд ходимлар ва 110 та техникалар билан ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳозирда аэропорт инфратузилмаси, мухандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, харакатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминлаш бўйича радио ва аеронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

Маълумот учун: 2022 йилнинг октябр ойидан бошлаб Зоминнинг Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатига “Афросиёб” тезюрар поезди тўхташи ташкил этилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОТБ Ўзбекистонда молиявий хизматлардан кенг фойдаланишни ва микромолия секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг молиявий хизматлардан етарлича фойдаланолмаётган микро, кичик ва ўрта корхоналарни (МКЎК), айниқса аёллар раҳбарлигидаги...

Больше похожих статей

×