29.4 C
Узбекистан
Четверг, 19 июня, 2025

Ўзбекистондаги “Бой-Булоқ” ғорида рекорд даражадаги чуқурлик кашф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,630участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил 20 август куни “Бой-Булоқ” ғорига уюштирилган халқаро спелеологик экспедиция Ўзбекистон ва бутун Осиёда навбатдаги реcорд даражадаги чуқурлик кашф этилиши билан якунланди.

Ғорнинг чуқурлиги 1517 м, узунлиги эса 17 км дан ортиқ эди. Вадим Логинов бошчилигидаги экспедицияда Россия, Чехия ва Тайвандан 33 нафар спелеолог иштирок этди.

Маълумот учун, “Бой-Булоқ” Ўрта Осиёдаги энг чуқур ғор бўлиб, мамлакатимиз жануби-шарқида Сурхондарё вилоятида, вилоят маркази Бойсун шаҳридан 60 км узоқликда жойлашган. Бугунги кунда “Бой-Булоқ” ғори чуқурлиги бўйича дунёда 12-ўринда туради.

“Ғорнинг биринчи тадқиқи 1985-йилда бошланган. Ғор техник жиҳатдан қийин ва 5+ қийинчилик тоифасига киради. Асосий тўсиқлар — чуқурлиги 180 м гача бўлган ички «қудуқлар», тор вертикал меандерлар, ярим сифонлар (сув билан тўлдирилган ўтиш жойлари) ва бошқалар”, — дейди спелеотуризм фахрийси Владимир Долгий.

«Эътиборли томони шундаки, ғор нафақат — 1158 м чуқурликда ривожланади ва ўтиб бўлмайдиган сифон билан тугайди, балки 359 м гача, бу умумий амплитуда 1517 м ни ташкил қилади. Аммо бу ҳали чегара дегани эмас, чунки ғор давом этмоқда ва экспедиция муддати тугагани сабабли кейинги тадқиқотлар тўхтатилди”, — дея қўшимча қилди В. Долгий.

Шуниси эътиборга лойиқки, “Бой-Булоқ” ғорининг ўтиш жойлари — 1283 м чуқурликдаги А. Вишневский номидаги бошқа ғор томон олиб боради. Иккита ғорнинг потенсиал уланиши 2033 м чуқурлик ва тахминан 30 км узунликни ташкил қилади, бу дунёдаги учинчи энг чуқур ғор бўлади.

Келгуси йилда рекорд чуқурликка эришиш учун “Бой-Булоқ” ва А. Вишневский ғорларида ишларни давом эттириш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу...

Больше похожих статей

×