41.3 C
Узбекистан
Суббота, 19 июля, 2025

Қандай оила фарзандлари боғча ва мактаб-интернатлар пулидан озод қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек, ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яралангани, контузия ёки майиб бўлгани оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари квотадан қатъий назар ота-оналар тўловидан озод қилиниши тўғрисида қўшимча киритилмоқда.

Тўловдан озод қилинадиган болалар рўйхати қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар асосида шакллантирилади:

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари учун (қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлардан бири тақдим этилиши мумкин):

боқувчисини йўқотган аёл боқувчисининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;

боқувчисининг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори;

ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома;

давлат хизматлари маркази орқали берилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ўлим қайд этилганлиги ҳақида маълумотнома;

ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ёки ходимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2023 йил 22 августдан кучга кирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×