6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди. 

Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Дастлаб Мирзиёев рафиқаси билан бирга “Шаҳидлар” хиёбонини зиёрат қилган. Шунингдек, “Мангу аланга” монументи пойига гул қўйган.

Ўзбекистон Президенти “Шаҳидлар” хиёбони тарихи ва Озарбайжон пойтахтидаги ободонлаштириш ишлари билан танишар экан, Бакунинг панорамали манзарасидан баҳраманд бўлди.

Бугун бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×