Қашқадарёда 17 туп арча ноқонуний кесиб ташланган. Табиатга етказилган зарар — 18 миллион сўм

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Деҳқонобод туман инспекцияси ходимлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги «Кон» ўрмон бўлимининг «Сувлисой» массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсган 6 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташланганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ўрмон қўриқчиси Р.Ж.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси, 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 300 минг жарима қўлланилди.

Табиатга етказилган 18 млн 84 минг сўм зарарни ундириш мақсадида ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигига ўтказилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қирғизистонда собиқ Миллий хавфсизлик раҳбари Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ҳамда яна етти нафар шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Суд...

Больше похожих статей