-2.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 декабря, 2024

Эндиликда фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишда иштирок этиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–860-сон, 08.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи субъектлар қуйидагилардан иборат:

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
  • Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқувчилари бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари;
  • тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш ўз зиммасига юклатилган давлат органлари ва ташкилотлари.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказади

Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик экспертизасини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказишга ҳақли бўлиб, ушбу экспертиза доирасида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи асосий омиллар жумласига қуйидагилар киради:

  • нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлиги билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
  • ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
  • маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
  • назорат-текшириш фаолияти билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш бўйича экспертлар реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси ўтказилиши чоғида уларга Адлия вазирлиги билан биргаликда услубий ёрдам кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×