- Advertisement -
Ўзбекистоннинг иккита ҳудудида бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат (давлат ҳисобидан) тарқатиш тизими йўлга қўйилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ҳозирда 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчилари давлат ҳисобидан овқатлантирилмоқда. “Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш мақсадида 1 минг 263 та умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 285 минг нафар бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқатланиш тизими йўлга қўйилган”, — деди вазир.