28.4 C
Узбекистан
Суббота, 21 июня, 2025

Ўзбекистон Афғонистон бўйича C5+1 форматидаги махсус йиғилишда иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича C5+1 маслаҳатлашув форматида махсус вакиллар даражасидаги (Марказий Осиё+АҚШ) махсус сессия йиғилишида иштирок этди.

ТИВ маълумотига кўра, тадбир давомида афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга тез фурсатда гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинган.

Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакат янги ҳукуматига нисбатан мужассамлашган позициясини ривожлантириш, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш истиқболлари юзасидан фикр алмашган.

Иштирокчи давлатлар вакиллари Афғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳақида сўз юритиб, “Толибон” томонидан жаҳон ҳамжамиятининг талабларини бажариш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлаган.

“Хусусан, форум иштирокчилари афғонистонлик аёллар ва қизларнинг таълим олиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини қайд этиб, Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш зарурлигини таъкидладилар”, — дейилади хабарда.

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг махсус вакиллари минтақадаги террорчилик таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, шунингдек, Афғонистон ҳудудини халқаро террорчилик ташкилотлари учун хавфсиз бошпанага айлантиришнинг олдини олиш борасида якдил фикр билдирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Картошкачилик техникалари импорт божидан озод этилади

Йил бошидан бери Қашқадарёда мева-сабзавот экспорти 2 карра ошиб, 62 миллион долларга етган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида...

Больше похожих статей

×