Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 69 628 тага етган.
Бу жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 14,6 % улушини ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони:
— Тошкент шаҳрида – 11 452 та
— Фарғона вилоятида – 7 949 та
— Тошкент вилоятида – 7 123 та
— Самарқанд вилоятида – 6 238 та
— Андижон вилоятида – 5 513 та
— Наманган вилоятида – 5 077 та
— Бухоро вилоятида – 4 210 та
— Қашқадарё вилоятида – 4 058 та
— Хоразм вилоятида – 3 995 та
— Қорақалпоғистон Р. – 3 372 та
— Навоий вилоятида – 3 211 та
— Сурхондарё вилояда – 3 194 та
— Жиззах вилоятида – 2 715 та
— Сирдарё вилоятида – 1 521 та.