Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳарорат 39-42 даржага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек 24-25 июль кунлари республика шимолида баъзи жойларда 43-44 даржага етади.
27 июлда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига, 28 июлда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келади ва ҳарорат 35-38 даржагача, жанубда 40-42 даржагача бироз пасаяди.
Бундай ҳарорат ҳафта охирида ҳам сақланиб туради.
Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-22 м/м гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда 24 июлда куннинг иккинчи ярмида ва ҳафта охирида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахтда: 24-27 июль кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат 24-27 июлда 39-42 даража, 28 июлда 38-40 даража бўлади.