Сирдарёнинг икки туманига янги ҳоким тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарё вилоятининг Оқолтин ҳамда Гулистон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 22 июль куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган.

Оқолтин туман ҳокими лавозимига шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида ишлаб келаётган Комилжон Юлдошалиевич Эрназаров номзоди тасдиқланган.

Маълум қилинишича, Комилжон Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят молия бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаган. К.Эрназаров мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаган.

Шунингдек, Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланган. Келтирилишича, У.Мамадаминов мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йирик карта ўтказмалари ҳақида солиқ органларига маълумот бериш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар...

Больше похожих статей