Юртимизда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарори (305-сон, 21.07.2023 й.) билан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, 2026 йил 1 январгача ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Шунга кўра:

биринчи ва иккинчи мавсум учун субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади (20 майгача);

учинчи ва тўртинчи мавсум учун Манзилли рўйхат имзоланиб, тасдиқланган ҳолда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади (20 августгача);

Қўмита субсидиялар бериш учун ажратиладиган маблағларни субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради (10 иш кунида).

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда “Сояли сайр кўчалари” барпо этилмоқда

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб аҳоли масканларини кўкаламзорлаштириш ва “Сояли сайр кўчалари” тармоғини ташкил этиш ишлари жадал...

Больше похожих статей