0.2 C
Узбекистан
Вторник, 24 декабря, 2024

Энди белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаганлик учун жарима миқдори 10 бараварга оширилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология вазирлиги томонидан 18 июль куни Тошкентда чиқиндилар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан жамоатчиликни кенг таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. 

Маълум қилинишича, президентнинг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан экологияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Хусусан, фармон билан 2023 йил 1 сентябргача саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўкканлик учун маъмурий жарималар миқдорини 10 бараварга ошириш кўзда тутилган ҳужжатлар тайёрланади. Бунда қўшимча равишда юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган миқдорда молиявий жарималар қўлланади.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январга қадар тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади. 

2025 йил 1 январга қадар тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг чиқиндиларини йиғиш ва сақлаш соҳа ташкилотлари томонидан, ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш санитар тозалаш корхоналари томонидан марказлашган ҳолда амалга ошириладиган тартиб жорий қилинади.

Экология вазирлигининг умумий штатлари доирасида юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклидаги “Чиқинди полигонларини бошқариш дирексияси” давлат муассасаси ташкил этилади. 3 та чиқиндиларни саралаш ва 1 та чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналари ишга туширилади. 3 та чиқиндиларни қайта юклаш станцияси қурилади. Шунингдек, 103 та чиқинди йиғиш шохобчалари қурилади ва 558 та чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Бу орқали 1 500 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, қурилиш чиқиндиларини тўплаш ва вақтинча сақлаш, ташиш, чиқинди полигонига жойлаштириш учун топшириш (қабул қилиш) тартибларини бузиш табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик ҳисобланади ҳамда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Манба: Darakchi.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×