Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида 19 июль куни электр энергияси вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 19 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яккасарой тумани: “А.Қаҳҳор” МФЙнинг қисман ҳудудларидаги айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Чилонзор тумани: “Лутфий” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.