Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Саудия Арабистонида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -
Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё — Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун жорий йил 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади.

Бўлажак олий даражадаги учрашувда Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Баҳрайн Подшоҳлиги, Қатар Давлати, Кувайт Давлати, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон Султонлиги, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгашнинг бош котиби иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибига мувофиқ, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Амир Темур меросига бағишланган халқаро конференция «йўл харитаси»ни қабул қилди

Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаб, Буюк Темурийлар меросини янада ўрганиш бўйича “йўл харитаси”ни...

Больше похожих статей