0.3 C
Узбекистан
Вторник, 24 декабря, 2024

Тошкентда ёшлар ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпионати бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 14-21 июль кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида XVII Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Австралия, Бангладеш, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, Қатар, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда ФИДЕ байроғи остида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ғолиблик учун дона суради.

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган қитъа биринчилигида 400 нафарга яқин ёш шахматчи 14 июль куни рапид йўналишида чемпионлар номи аниқланса, 15 июлдан иштирокчилар классик йўналишда 9 тур давомида ўз маҳоратларини намойиш этади. Шунингдек, 20 июль – Халқаро шахмат кунида чемпионатнинг блиц йўналишида ҳам кучлилар сараланади.

Бугун «International” меҳмонхонасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Осиё ҳамда мамлакатимиз шахмат мутасаддилари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×