- Advertisement -
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши, баъзи туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.