14 июль куни пойтахт Тошкентнинг бир нечта маҳаллалари электр энергиясидан узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
— Олмазор тумани: “Наъмуна” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
— Яшнобод тумани: “Баҳор” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
— Чилонзор тумани: “Хайробод” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.