14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Ўзбекистонлик ўқувчилар иккита халқаро фан олимпиадасида жами 6 та бронза медалини қўлга киритишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 3–11 июль кунлари Бирлашган Араб Амирлигида бўлиб ўтган Халқаро Биология олимпиадаси (ИБО-2023)да Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Дунёнинг 80 мамлакатдан жами 310 нафар ўқувчи иштирок этган олимпиадада Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 274-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Беҳруз Турсунов, Бухоро вилояти, Когон тумани, 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ғолибжон Шарифов ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг 2-курс ўқувчиси Муҳаммадиброҳим Эгамбердиев совриндорга айланди.

Шунингдек, 5-13 июль кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этган 64-Халқаро математика олимпиадасида 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчилар:

Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси Озодбек Ахтамов;

Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Анварбек Рахматов;

Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18 -мактаб, 11-синф ўқувчиси Анварбек Садуллоев бронза медалларини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 32 та бронза медаллари қўлга киритилган.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 32 та бронза медаллари қўлга киритилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 3-ўрин соҳиби учун (бронза медаль) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×