2 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

ЕТТБ Ўзбекистонга янги раҳбар тайинлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Анди Аранитаси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ҳамда раҳбари этиб тайинланди. У мамлакат пойтахти Тошкентда фаолият юритади ва 2023-йил 1-сентабрдан ўз ишини бошлайди.

“ЕТТБнинг энг динамик банк ва маслаҳат бўлинмаларидан бирига масъул этиб тайинланганимдан жуда мамнун-ман. Ўзбекистон тез ривожланаётган иқтисодиёт бўлиб, қайта тикланадиган энергия манбалари ва инфратузилма-дан тортиб, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб қилишгача бўлган кўплаб соҳаларда катта тажриба ва молиявий қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Мен ўз тажрибам ва кучимни мамлакат билан ҳамкорликни ривожлантиришга ва 2023-йил охиригача тасдиқланиши керак бўлган

Ўзбекистон бўйича янги давлат стратегиямизни амалга оширишга йўналтираман”, — деди жаноб Аранитаси.

Албания ва Британия фуқароси бўлган жаноб Аранитаси ишлаб чиқариш, телекоммуникатсия, агробизнес, мулк ва туризм ҳамда энергетика соҳаларида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга. ЕТТБдаги фаолияти давомида у Банкнинг энергетика бо’лимида турли юқори лавозимларда ишлаган ва Туркия ҳамда жанубий-шарқий Европадаги энергия лойиҳаларини яратиш, амалга ошириш ва портфелини бошқариш учун масъул бўлган. Мазкур лавозимга тайинланишидан олдин жаноб Аранитаси ЕТТБнинг Шимолий Македониядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган.

Анди Аранитаси Болгариядаги Америка университетида Бизнес бошқаруви ва амалий иқтисод бўйича бакалавр даражасини олган.

Жаноб Аранитаси жаноб Алкис Дракиноснинг ўрнини эгаллайди. Жаноб Дракинос 2017-йилда мамлакат билан қайта алоқа ўрнатилганидан бери Банкнинг Ўзбекистондаги фаолиятини бошқариб келган ва ҳозирда у Тбилисида жойлашган Кавказ минтақавий ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланган.

Бугунги кунга қадар ЙТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 144та лойиҳа доирасида 4.37 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди. Мамлакат учинчи йилдирки, Марказий Осиёда Банк маблағларини энг кўп олувчи етакчи давлат ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди

ФВВ қутқарувчилари томонидан 2 нафар фуқаро қутқарилди, дея хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.  Кеча, 15 январь куни соат 10:16 да...

Больше похожих статей

×