3.2 C
Узбекистан
Среда, 25 декабря, 2024

Маҳсулот учун чек берилмаса, онлайн буюртма сифатсиз бўлиб чиқса… Харидор нима қилиши керак?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Дўконлардан харид пайтида ҳар хил ҳолатларга ва баъзан муммоларга дуч келинади. Пластик ва нақд тўлов шакли учун ҳар хил нархлар, рекламада сифатли кўрсатилган маҳсулот онлайн буюртма қилинганда сифатсиз бўлиб чиқиши, харид қилинган товар учун чек берилмаслиги ва ҳоказо… Харидор бундай ҳолларда нима қилиши керак? Қонунчиликда бундай вазиятларга қандай ечим кўрсатилган?

  1. Онлайн-дўконлар фирма номи ва манзилини кўрсатиши шарт. Сайт ва ижтимоий тармоқларда турли маҳсулотлар реклама қилинади. Уларнинг кўпида дўкон номи ва манзили кўрсатилмаган бўлади, харидорлар ҳам буни деярли талаб қилмайди. Бундай ҳолда буюртма келганидан кейин товарнинг сифати ёки кўриниши ёқмаса уни қайтариш имкони бўлмайди.Қонунчиликка кўра, сотувчи ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган (юридик) манзили ва иш тартибини истеъмолчиларга маълум қилиши шарт. Бундай маълумот лавҳада акс эттирилиши лозим.Шунинг учун нимадир харид қилаётганда ҳар доим сотувчи фирма номи ва манзилини сўраб олиш керак.
  2. Маълумот давлат тилида бўлиши шарт. Дўконларда сотувчи ҳақидаги, савдо қоидалари товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши керак. (Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин).
  3. Нотўғри реклама оқибатида истеъмолчига етказилган зарарни сотувчи тўлиқ қоплаши керак. Ишлаб чиқарувчилар ва дўконлар маҳсулотини реклама қилади. Баъзи ҳолларда сотиб олинган товар рекламада кўрсатилганидек бўлиб чиқмаслиги мумкин. Бундай ҳолда харидор нима қилиши керак?Нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар сотувчи томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Харидор буни сотувчидан талаб қилиши ва судга мурожаат қилиши мумкин.
  4. Чек бермасдан сотиш мумкин эмас. Товар учун чек олмаслик бу нафақат иқтисодиётга, балки харидорнинг ўзига ҳам зарар. Масалан, товар чексиз олиб кетилди ва сифатсиз бўлиб чиқди. Бу ҳолатда маҳсулотни айнан шу дўкондан сотиб олинганини исботлаб бўлмайди.Қонунчиликка кўра, олди-сотди амалга оширилганда истеъмолчига касса ёки товар чеки берилади. Товарни касса ёки товар чекини бермасдан сотиш тақиқланади.Дўкондан харид қилинганда ҳар доим чек талаб қилиш керак.
  5. Тўлов турига қараб битта товар учун ҳар хил нарх қўйиш тақиқланади. Маҳсулот харид қилинаётганда “нақдми ёки пластик?” каби саволлар берилиши, товар учун пластикда тўлов қилинганда нарх сал қимматроқ бўлишини айтиш ҳоллари учраб туради. “Нима учун тўловлар ҳар хил?” деган саволга сотувчилар солиқлар, пулни ҳисоб рақамдан ечиш қийинлигини важ қилади. Аслида эса сотувчи ўз фаолиятини олиб борганлиги учун ва унга шундай шароит яратиб берилганлиги учун солиқ тўлаши керак.Қонунчиликда товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, сотувчининг ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланиши ҳам кўрсатиб ўтилган.Юқоридаги каби ҳолатлар юзага келганда, бу бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органларига ёки судга мурожаат қилиш зарур.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва янги кафе ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди. Kомпания Тошкент...

Больше похожих статей

×