Бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларида 2023 йил якунига қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг руҳий ҳолат бузилишларида ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури амалиётга жорий қилинади.
Унга асосан:
— руҳий ҳолат бузилишини тиббиётнинг бирламчи бўғинининг ўзида эрта аниқлаш ва даволаш чоралари кўрилади;
— бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари шифокорлари ва бошқа тиббиёт ходимларининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиб бориш бўйича кўникмалари ривожлантирилади ва билимлари оширилади.
— Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларда ўзини ўзи бошқариш, мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш, депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш бўйича махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари йўлга қўйилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.