Эрон билан транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилинг 18-июн куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илхом Махкамов Эрон Ислом Республикаси Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этди.

Хусусан, томонлар “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон” уч томонлама мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш ва фойдаланиш бўйича ўзбек томонидан тақдим қилинган битимни тез орада келишиш, автомобил транспортида юк ташувлари жараёнида Эрон томонидан ўзбек миллий ташувчиларидан ундирилаётган йиғимларни паритет асосида камайтириш, шунингдек, ёқилғи солиғи йиғимларини ҳам бошқа давлатларники билан тенглаштириш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, томонлар мамлакатларимиз ўртасида савдо-сотиқ муносабатларини янада ривожлантириш, юк ташувлари ҳажмини кескин ошириш мақсадида Эрон – Ўзбекистон логистика марказини барпо этиш, қолаверса, Эрон ҳудудида жойлашган Чобаҳор ва Бандар-Aббос портлари ҳудудида ўзбек тадбиркорлари иштирокида терминаллар ва омборлар қуриш хусусида келишиб олди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. Йирик инвестиция лойиҳаси чорвачилик...

Больше похожих статей