- Advertisement -
Миср соҳиллари яқинидаги Қизил денгизда сайёҳлик яхтаси ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий Сада ал-Балад телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, Марса-эл-Алам курорти яқинида содир бўлган ёнғин вақтида «Довул» номини олган кема бортида 29 киши, жумладан, 12 нафар британиялик сайёҳ бўлган. Воқеа жойига тезда етиб келган қутқарув хизматлари дам олувчилар ва экипаж аъзоларини қирғоққа етказган.
Сўнги берилган маълумотларга кўра, 3 киши бедарак йўқолган, 26 киши қутқариб олинган. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ва ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.