Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига пойтахтдан («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Aвтобуслар «Машинасозлар метро бекати — Чорвоқ» йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Aвтобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.
Қатновлар «Узаутотранс сервиcе» корхонасининг Ютонг автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.