- Advertisement -
Аввал хабар берилганидек, бугун Олий Мажлисда “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77 ва 85-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида, вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойга қисқартириш назарда тутилмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда.