15.9 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Тошкентдаги маҳаллалардан бирига сув тошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 4 июнь куни Сергели тумани, Жунариқ маҳалласидаги 9 та хонадон ва 3 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудига сув тошиши кузатилган.

Пойтахт ҳокимлиги xaбарига кўра, ҳолат Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан ўрганилган ва бартараф этишга киришилган. Тегишли хизматлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида сув тошқини тўлиқ бартараф этилган. 

Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 9 та махсус техника, 7 та сув тортиш мосламаси, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонасидан 2 та водовоз ҳамда Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасидан 2 та водовоз жалб этилган.

Аниқланишича, ҳолат Тошкент вилояти Бўзсув ирригация тизимлари бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармасини огоҳлантирмасдан Сергели тумани, «Жунариқ» МФЙдан оқиб ўтувчи Жун каналининг ҳамда Чилонзор тумани, Сеул кўчасидаги Бўрижар каналининг сув олиш иншоотлари номаълум сабабларга кўра, ёпилганлиги ҳамда Салар каналига тўлиқ сув очилганлиги оқибатида юзага келган, дейилади расмий маълумотда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×