- Advertisement -
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий давлатларга қиймати 61 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.
— Полиэтилен экспорти ҳажми ўтган 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16 минг тоннага камайган.
— 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:
— Туркия – 32,2 минг тонна
— Хитой – 12,4 минг тонна
— Латвия – 11,4 минг тонна
— Россия – 7,7 минг тонна
— Қозоғистон – 4,6 минг тонна
— Грузия – 1,2 минг тонна
— Буюк Британия – 907,5 тонна
— Нидерландия – 557 тонна
— Португалия – 371,3 тонна