2.4 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

Мактабга қайиқда қатнайдиган бекабодлик ўқувчи-қиз энди ҳар куни дарёни кечиб ўтмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган 2022 йилнинг декабрь ойи охирларида мактабга бориш учун Сирдарёни сузиб ўтаётган қизалоқ ҳақида кўп ёзилди. Кимдир қизнинг жасоратига тасанно айтган бўлса, ўн икки ёшли қизнинг ёлғиз қайиқ бошқаришига йўл қўйишгани учун ота-онасини, масъулларни эътиборсизликда айблаганлар ҳам топилди.

Ўшанда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев интернет тармоғини «портлатган» ҳолат иштирокчиси, асли бекободлик Замира Тўйчиеванинг мактабига бориб, унга ноутбук ва китоблар совға қилган, онаси билан суҳбати чоғида қизалоқнинг пухта билим олиши учун барча ёрдамни кўрсатишини айтганди.

Буни қарангки, эндиликда қизалоқ ҳар куни дарёни кечиб мактабга бормайди. Вилоят ҳокимининг таклифига кўра қаҳрамонимиз янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлди.

Марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга «Ёшлар маркази»да дастурлаш ҳамда IТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди

ФВВ қутқарувчилари томонидан 2 нафар фуқаро қутқарилди, дея хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.  Кеча, 15 январь куни соат 10:16 да...

Больше похожих статей

×