Бошланган ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Хабарга кўра, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 29-31 май кунлари ковектив булутлилик ривожланишида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +15…+20 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари иш ҳафтасининг бошида ҳарорат +32…+37 даражадан охирига бориб эса +35…+37 даражагача аста-секин кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, шамол шарқий йўналишда эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +32…+34 даража бўлади, ҳафта охирига бориб +36…+37 даражагача кўтарилади.