7.2 C
Узбекистан
Четверг, 15 января, 2026

Қашқадарёда ғалла экилган 1 гектар майдон ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги ғалла майдонида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда тахминан 1 гектар ер майдонидаги ғалла ёнгани айтилмоқда. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумот беришича, ёнғин кеча, 27 май куни Оёқчи қишлоғида содир бўлган.

“27 май куни соат 15:11 ларда Китоб тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига ‘Зарафшон’ МФЙ, Минжил қишлоғида жойлашган ‘Аёқчи’ фермер хўжалигига қарашли очиқ далада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва соат 15:58 ларда воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 16:50 ларда бартараф этган. Ёнғин оқибатида фермер хўжалигига қарашли тахминан 1 гектарга яқин ғалла майдони зарар кўрган”, — дейилади расмийлар маълумотида.

Қўшимча қилинишича, маҳаллий аҳоли ва ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан экин майдонга ёндош бўлган қарийб 15 гектар экин майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2025-йилда йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганлар сони қисқарди, бироқ муаммо долзарблигича қолмоқда

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати статистикасига кўра, Ўзбекистонда 2025-йил давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари...

Больше похожих статей

×