Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 февралдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.
Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон ерлар қайси ҳудудга тўғри келади. Бу ерларнинг баҳоси қанча?
– Ҳозирги кунгача Тошкент шаҳар Яшнобод туманида “Тошкент” МФЙда жойлашган ер участкаси энг қиммат нархга сотилган бўлиб, ушбу ер участкаси аукцион савдоларида 89 миллиард 78 миллион 645 минг 250 сўмга сотилган, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Ерларни аукционга қадар дастурга жойлаштириш, келишиш ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Шолазиз Шомансуров. – Ўтказилган кузатув ва таҳлилларга кўра, республикамизнинг Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятидаги ер майдонлари доимо энг қиммат нархларга баҳоланган. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ва барча вилоятларнинг чекка ҳудудларидаги ер участкалари энг арзон.
Манба: ЎзА