- Advertisement -
2023-йилнинг 16-май куни Қизилўрда-Жосали участкасида юк поезди локомотиви ёниб кетди. КТЗ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирда ёнғин келиб чиқиш ҳолатлари ўрганилмоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Шунингдек, ёнғин туман ёнғин хавфсизлиги хизмати кучлари томонидан ўз вақтида бартараф этилгани айтилмоқда.
«Ҳодиса жойига ёрдамчи локомотив жўнатилди. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда», — дея хулоса қилди матбуот хизмати.