Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча Бирлашган Араб Амирликларида Дубай савдо-саноат палатаси (Дубай палаталари) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА

Унинг доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Бирлашган Араб Амирликларидаги вакиллари, Ўзбекистоннинг «Solar Nature» ва Амирликнинг «Imperial Energizing communities» компаниялари раҳбарияти иштирокида мазкур икки компания ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, «Imperial Energizing communities» компанияси Ўзбекистоннинг «Solar Nature» компаниясига мамлакатимизда қуёш панеллари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш учун илғор технологиялар ва “ноу-хау”ни тақдим этади.

Дубай савдо-саноат палатаси раҳбари Муҳаммад Али Рашед Бирлашган Араб Амирликларининг стратегик шериги бўлган Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши кураш етакчиси сифатида эътироф этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи...

Больше похожих статей