- Advertisement -
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 283,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 10 489 та енгил автомобил импорт қилган деб ёзмоқда Xalq so’zi .
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1981 тага ошган.
Ўзбекистон 3 ойда 19 та давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган.
3 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 6007 та
— Корея – 3643 та
— АҚШ – 460 та
— Гонконг – 187 та
— Япония – 81 та
— Германия – 59 та
— Австрия – 14 та
— БАА – 13 та.