Фаластиннинг «Исломий жиҳод» жангари гуруҳининг юқори мартабали арбоби Хадер Aднан 86 кунлик очлик эълонидан сўнг Исроил қамоқхонасида вафот этди.
Исроил қамоқхона хизмати (ИПС) у сешанба куни эрталаб ҳушсиз ҳолда топилганини айтди. У касалхонага ётқизилган, аммо уни жонлантиришга уринишлар муваффақияцизликка учраган.ИПС у тиббий кўрикдан ўтиш ва даволанишдан бош тортганини айтди.
Ўлим ҳақида эълон қилинганидан сўнг, жангарилар Ғазо секторидан камида учта ракета отган, ҳеч ким жабрланмаган.Ғазо секторида жойлашган «Исломий жиҳод» ташкилоти аввалроқ Исроил қамоқда ўлса, «катта тўлов» тўлаши ҳақида огоҳлантирган эди.
44 ёшли Хадер Aднан террорчилик гуруҳига аъзоликда ва даъватда айбланиб, шу ой судга тортилиши керак эди.Aднан босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳридан бўлиб, сўнгги йигирма йил давомида Исроил ҳибсхонасида бўлган.
У беш марта очлик эълон қилган.Ўлимидан олдин унинг рафиқаси Ранда Муса «ҳеч қандай ёрдамни рад этаётганини, тиббий кўрикдан бош тортганини, у жуда оғир қамоқ шароитлари бўлган камерада» эканлигини айтди.Исроилдаги фаластинлик маҳбусларнинг тақдири фаластинликлар учун асосий масала бўлиб, улар Исроилни ўзларининг фаровонлиги учун масъул деб ҳисоблайди.