- Advertisement -
Ўзгидрометга кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси ва мамлакат жанубида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 16-18° гача, кундуз кунлари 30-33° гача, баъзи жойларда 35-37° гача кўтарилади. Бу апрель ойининг охирги ўн кунлик меъёрий қийматларидан 4-6° га юқоридир.