13.7 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Беларуслик машҳур журналистлар ва блогерлар Ўзбекистонга келмоқдa

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -


Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатимизнинг Беларус Республикасидаги Элчихонаси билан ҳамкорликда Беларуснинг бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ташкил этади.

Ушбу пресс-турдавомида Беларус халқи учун Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва бой маданий мероси ҳақида маълумот берувчи материаллар тайёрлаш ҳамда қисқа метражли филмларни (видеоролик) суратга олиш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун пресс-тур қатнашчиларининг ижтимоий тармоқлардаги умумий аудиторияси 10 млн. нафардан ошиқ бўлиб, улар “Беларус 1” телеканалининг “Dobray ranіsы Belarus» (Хайрли тонг Беларус) дастури, “BelTA” агентлиги, “СБ.Беларус сегодня” нашриёт уйи, “Tochka.by” интернет портали ҳамда «Artem Pool 4.” Интернет-ресурсларининг етакчи продюсер, муҳбир ва муҳарриридан иборатдир.

Пресс-тур жорий йилнинг 20-27-апрел кунлари мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйлаб ташкил этилади.

Мазкур делегация учун мамлакатимизга ташкил этилаётган пресс-турдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ва Беларус Республикаларининг ўзаро икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини инобатга олган ҳолда, хусусан, Ўзбекистон Ҳаво йўллари ва Белавиа авиакомпанияларининг икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйилганлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Беларус Республикасида кенг тарғиб қилиш орқали Беларус сайёҳлар оқимини Ўзбекистонга кўпайтиришдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×