2.1 C
Узбекистан
Суббота, 18 января, 2025

Ҳиндистон сохта дори ишлаб чиқарган 18 та фармацевтика компаниясининг лицензиясини бекор қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,200участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистонда 76 та фармацевтика компаниясида текширув ўтказилди. Текширув натижасида 18 та корхонада сохта дори воситалари ишлаб чиқарилгани аниқланган. 

Сохта дори воситалари ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш амалиёти қоидаларини бузганлик учун 18 та фармацевтика компаниясининг лицензиялари бекор қилинган. 26 та компанияга огоҳлантириш берилган. Манбада айнан қайси компанияларнинг лицензиялари бекор қилингани айтилмаган.

Текширувларда регуляторлар худди шундай 203 та фирмани аниқлаган. Компанияларнинг аксарияти Ҳимачал-Прадеш (70), Уттаракханд (45) ва Мадхя Прадеш (23) штатларида фаолият олиб боради.

Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўтал сироплари ўтган йили Гамбия ва Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадорлиги аниқланган эди.

Бундан ташқари февраль ойида Тамил Надуда жойлашган «Global Pharma Healthcare» компанияси кўз томчилари АҚШда кўриш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ салбий таъсирларга сабаб бўлгани маълум бўлган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига янги директор тайинланди

Акиф Марифли Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг янги директори этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Маданият...

Больше похожих статей

×