Туркияда илк бор ўтказалидаган Глобал барқарор туризм анжуманига (GSTC 2023 Global Sustainable Tourism Conference) мезбонлик қилишга тайёрланмоқда. Анжуман 2023 йил 9–12 май кунлари туризм пойтахти Анталияда бўлиб ўтади.
Анжуманни атроф-муҳит ва барқарорликни таъминлаш бўйича дунёдаги энг йирик ташкилот ҳисобланадиган, саёҳат ва туризмда барқарорликни таъминлаш учун яратилган глобал стандартларни тартибга солиб, бошқарадиган — Глобал барқарор туризм кенгаши (GSTC) ташкил қилади.
GSTC томонидан ҳар йили турли мамлакатларда ташкил этиладиган анжуман манфаатдор томонларнинг фикр алмашиш учун бирлаштириш ва барқарор туризм учун белгиланган стандартларни қўллаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Анжуман пандемия даврида икки йил давомида онлайн ўтказилган, 2022 йилда эса Испаниянинг Севиля шаҳрида бўлиб ўтган GSTC конференциясида 2023 йилда Глобал барқарор туризм анжумани Анталияда ўтказилиши эълон қилинганди.