Туркия компанияси Фарғонада қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг “Alarko holding Altek” компанияси бош директори Ҳакан Айтекинни қабул қилди деб хабар бермоқда Uz.A.

Учрашувда Фарғонада қуёш фотоэлектр станцияси қуриш ва ушбу истиқболли лойиҳанинг молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Юзма-юз мулоқотда Ҳакан Айтекин компания томонидан Туркияда 1000 МВтли лойиҳа устида иш олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Агар зарурий шароитлар яратилса, компания томонидан ушбу тажриба асосида Фарғонада ҳам мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Туркиялик ҳамкорлар томонидан билдирилган мазкур таклиф ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши ҳамда вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон ва Фарғона туманларидан лойиҳа учун мос жойлар билан таништириш учун масъуллар бириктирилди.

Учрашувда биринчи навбатда лойиҳа учун ҳудудларда жой аниқлаш, шундан сўнг яна учрашиб бу борада биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга ҳам келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 июлдан яна қариб 2500 турдаги дори воситалари нархлари пасайтирилади

2026 йил 1 мартдан бошлаб мамлакатда 2000 турдаги рецептур дори воситалари нархларини қайта шакллантириш жараёни амалга оширилган эди. Натижада...

Больше похожих статей