Алюминли фольга
Алюминли фолга ёки алюминли идишга овқат солиб иситсангиз ёки пиширсангиз алюминни қанчадир миқдори овқатга ўтади. Ва бу алюминийдан захарланишга олиб келиши мумкин. Оқибатда, мия, суяк, мушак ва бошқа тўқималарга хавф солиб қўйади. Овқат соладиган пластик идишлар ва ошхона анжомлари
Бисфенол А (ВРА)- бу кимёвий восита бўлиб, пластикни қаттиқлаштиришда фойдаланилади. ВРА эстроген гормонига ўхшаш бўлиб, эстрогеннинг альфа ва бетта рецепторлари билан бирлашиш оқибатида ракни пайдо бўлиши ва ривожланиб кетишига олиб келади. Пакетикдаги чойлар
Бундай чойлар таркибида нанопластик, PCV, пищевой нейлон бўлиб, улар иссиқ сувга тушганида парчаланишни бошлайди. Қоғозли пакетикдаги чойлар устини баъзан эпихлоргидрон билан қоплашади. Бу модда канцероген бўлиб иссиқ сувга тушганда фаоллашади.