15.1 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистондаги тижорат банклари ўтган йилда 10 триллион сўм соф фойда олган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилда банклар томонидан аҳолига 65,3 триллион сўм миқдорида ёки 2021 йилга нисбатан 45 фоиз ортиқ кредитлар ажратилган. Ушбу кредитлар таркибида автокредитлар 10,9 триллион сўмга, ипотека кредитлари 10,6 триллион сўмга ва микроқарзлар 6,2 триллион сўмга ўсган.
Ушбу кредитларнинг 68 фоизи, яъни 137,8 триллион сўми корпоратив ва 32 фоизи, яъни 65,3 триллион сўми аҳолига ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади. Ажратилган кредитларнинг 31 фоизи қисқа муддатли ва 69 фоизи узоқ муддатли, валюталар қирқимида эса 65 фоиз кредитлар миллий валютада ва 35 фоиз хорижий валютадаги кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Қораверса, шу даврда тижорат банклари томонидан 136 триллион сўмлик кредитлар сўндирилган. Қайтувчанлик даражаси эса 67 фоизни ташкил этган. Банкларнинг жами кредит қўйилмалари қолдиғи 2023 йил 1 январь ҳолатига 390 триллион сўмни ташкил этиб, уларнинг 74 фоизи корпоратив кредитлар, 26 фоизи чакана кредитлар ҳиссасига тўғри келади. Жами кредит портфели қолдиғи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга ёки 63,7 триллион сўмга, хусусан, корпоратив кредитлар 13 фоизга яъни 32,2 триллион сўм ва аҳоли кредитлари 45 фоизга аниқроғи, 31,5 триллион сўмга ўсган.

Яна бир маълумот, ўтган йил якуни бўйича тижорат банклари 10 триллион сўм соф фойда олган. Бунда банклар томонидан ўтган йилнинг январь-декабрь ойлари давомида 95 триллион сўм миқдорида даромадлар олиниб, 85 триллион сўмлик харажатлар амалга оширилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×