35.3 C
Узбекистан
Суббота, 5 июля, 2025

ХВЖ глобал инфляциянинг секинлашувини таъкидламоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Глобал инфляция 2023 йил ва 2024 йилда секинлашади, деб ҳисобламоқда, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарув директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат.
«Агар бизнинг ҳисоб-китобимиз тўғри чиқса, бу йил ва келаси йилда инфляция глобал миқёсда секинлашади», — деди у, Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиқиб.

Бироқ унинг қўшимча қилишича, сўнгги пайтларда ҳеч ким кутмаган кўплаб воқеалар юз берди, «шундай экан барчаси даҳшатли тарзда нотўғри бўлиши ҳам мумкин». Унинг фикрича, қувонадиган факт шуки, инфляция ўзининг хавфсиз даражасига қайтмоқда.

Аввалроқ ХВЖнинг тақсимловчи директори Кристалина Георгиева мамлакатларнинг вазиятга мослашиши ва етказиб бериш занжирини йўлга қўя олишига ишонч билдирганди. Агар глобал миқёсда савдо ҳажмини кенгайтириш учун чоралар кўрилмаса йўқотиш қиймати жаҳон ЯИМининг 7 фоизини ташкил этиши мумкин. Унинг айтишича, бу тахминан 7 триллион долларлик зарар бўлади, яъни, Германия ва Япония ЯИМини қўшиб ҳисоблангандаги суммага тенг.

Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ), World Economic Forum) Швейцариянинг Давос шаҳрида иш бошлади. 16 дан 20 январгача бўлиб ўтадиган ушбу халқаро иқтисодий анжуман «Дунёнинг тарқоқлик шароитида ҳамкорлик» шиори остида ўтмоқда.

ЖИФ – халқаро давлат-хусусий ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади. Унга асос солган Женева университети профессори Клаус Шваб ҳозиргача ушбу форумга раҳбарлик қилиб келмоқда. ЖИФнинг бу йилги дастури давлат ва хусусий секторни энг долзарб муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилишга чақиради. Дастур, шунингдек, дунё етакчиларини энергетика, иқлим ва савдо соҳаларида биргаликда ишлашга ундамоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×